Biz haqimizda

Устюртгаз МЧЖ ўз фаолиятини бошлаши ва тарихи Урга газ конденсат кони очилиши ва ишга туширилиши билан чамбарчас боғлиқ. Урга кони очилиши Қорақалпоғистон Республикаси индустриал ривожланишига катта туртки бўлиб, унинг иқтисодий ўсишига сабаб бўлди.

Мустақиллик йилларида табиий газ Республикамизнинг олис олис қишлоқларигача етиб борди. Албатта бунинг орқасида бурғиловчи, газ қазиб чиқарувчи ва транспорт қилиб истеъмолчиларга етказувчи корхоналар ишчиларининг машаққатли ва самарали меҳнати ётибди.

Бугунги кунда Устюртгаз МЧЖ ўз маҳсулотини дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган ноёб лойиҳа бўйича ишга туширилган Устюрт газ кимё мажмуаси “Ўз-Кор Газ Кемикал” МЧЖ ҚК сига етказиб бермокда.